Янги корхона иш бошлади
Навоий вилояти Конимех туманида “Konimextex” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлади.
Навоий вилояти Конимех туманида “Konimextex” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлади.
Замонавий хорижий технология ва тикув машиналари билан жиҳозланган янги корхонада 100 га яқин хотин-қиз махсус курсларда ўқитилиб, ишга қабул қилинди.
– Бу ерда самарали ишлаш учун барча шароит яратилган, — дейди корхона ишчиси Г.Нурмуҳаммедова. – Замонавий корхонада ишлаётганимдан хурсандман.
Туманда яна иккита йирик лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Хусусан, ноябрь ойи охирига қадар кунига 100 тоннагача гипс маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Navoiy Gips Xomashyo” масъулияти чекланган жамиятига қарашли корхона фаолият бошлайди. Шунингдек, асфальт-бетон қоришмаси учун минерал кукун тайёрлашга ихтисослашган “Riverston Powders” МЧЖга тегишли объект ҳам фойдаланишга топширилиши кўзда тутилмоқда.