Янги бош қурувчи ишга киришди
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан Аъзамжон Абдукаримович Жалилов Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У ушбу лавозимда фаолият юритган Дилшод Мирхоновнинг ўрнида ишга киришди. Аъзамжон Жалилов 1974 йилда Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги муҳандис-дастурчи, иқтисодчи. Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Наманган туманидаги “Ижодкор” агрофирмасида технолог сифатида бошлаган.
Фаолияти давомида Наманган вилояти статистика бошқармаси, Наманган вилояти ҳокимлигида турли масъул ва раҳбарлик вазифаларда иш олиб борган. Янги тайинловга қадар Наманган вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА