Янги болалар боғчаси иш бошлади
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Учтепа маҳалласида давлат-хусусий шериклик асосида “Яккабоғ юлдузчалари” мактабгача таълим муассасаси иш бошлади.
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Учтепа маҳалласида давлат-хусусий шериклик асосида “Яккабоғ юлдузчалари” мактабгача таълим муассасаси иш бошлади.
Бу ерда болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун барча шароит муҳайё.
– Муассасамиз 100 ўринга мўлжалланган, - дейди боғча мудираси Барчин Тоштемирова. – Болажонларга бошланғич билим бериш билан бирга, хорижий тилларни ўргатиш, санъат ва спортга қизиқишини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Инглиз, рус тиллари, сузиш ва бадиий гимнастика тўгараклари ҳамда соғломлаштириш машқлари йўлга қўйилган.


