Ямандаги ҳарбий операция, АҚШ бомбардимончилари ва Россиядаги ўлат хавфи
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Яман ҳукумати ҳусийларга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлагани, АҚШ Буюк Британиядаги RAF Fairford ҳарбий базасидан барча бомбардимончи самолётларини олиб кетгани, Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат хавфи туфайли айрим шифохоналарда карантин жорий этилгани ва “Толибон”нинг Беларусдан қурол-яроғ ҳамда дронлар сотиб олаётгани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг тожик тилидан интернет ва илм-фанда фойдаланишни кенгайтиришга чақиргани ҳамда испаниялик олимларнинг мия эски ва янги хотираларни қандай ажратишини аниқлагани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов, Ёқубжон Мелибоев,
Салимжон Обиджонов, ЎзА