Йўл янада кенг ва равон бўлади
Президентимиз раҳнамолигида транспорт инфратузилмаси тизимларини яхшилаш, янги йўллар барпо этиш ва мавжудларини халқаро андозалар даражасида реконструкция қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз раҳнамолигида транспорт инфратузилмаси тизимларини яхшилаш, янги йўллар барпо этиш ва мавжудларини халқаро андозалар даражасида реконструкция қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.Буни Қамчиқ довонидан ўтувчи Тошкент-Ўш автомобиль йўли мисолида ҳам кўриш мумкин. Айни кунларда мазкур йўлнинг 58 километр қисмида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Йўлсозлар миллий автомагистралнинг ушбу участкасида йўлни олти полосали этиб кенгайтириш ҳамда мустаҳкам қоплама ётқизиш ишларини бажармоқда. Мавжуд кўприклар, йўл четларидаги иншоотларни ҳам таъмирлаш кўзда тутилган.