ЙҲХБ зарур ҳолда фуқароларни қабул қилмоқда
Фарғона вилояти шаҳар ва туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида карантин қоидаларига риоя қилиб, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фуқароларни қабул қилиш бошланди.
Фарғона вилояти шаҳар ва туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида карантин қоидаларига риоя қилиб, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фуқароларни қабул қилиш бошланди.
Маълумки, коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 3 апрель кунидан бошлаб вилоятдаги шаҳар-туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида фуқароларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилиб, содир этилган қоидабузарликлари учун белгиланган жарималарни тўлаш онлайн тартибда амалга ошириш тизими йўлга қўйилган эди.
20 апрель кунидан бошлаб маъмурий амалиёт инспекторлари томонидан фуқароларни қабул қилиш қайта тикланди. Фақат фуқароларни қабул қилиш зарур ҳоллардагина амалга оширилади. Фуқаролардан маъмурий амалиёт инспекторларига мурожаат қилишганда карантин қоидаларига қатъий амал қилишлари, тиббий ниқобда бўлишлари, ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.
“Маъмурий амалиёт инспекторлари томонидан фуқароларни қабул қилиш фақат зарур ҳолларда амалга оширилишини эслатиб ўтамиз. Зарур бўлмаган ҳолларда ЙХХБга келмасдан, қоидабузарликлар учун жарималарни тўлашни уйдан чиқмаган ҳолда онлайн тартибда амалга оширинг. Карантин қоидаларига амал қилинг ва уйда қолинг!“ дейилади вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабарида.