“World Boxing” ташкилоти кубогида тўрт нафар боксчимиз иштирок этади
Бразилияда “World Boxing” ташкилоти кубогининг 2026 йилги биринчи босқичи бўлиб ўтади. Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси тўрт нафар чарм қўлқоп устаси билан иштирок этади.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, мазкур мусобақада терма жамоамиз таркибидан Жаҳонгир Зокиров (+90 кг), Фарзона Фозилова (-48 кг), Феруза Казакова (-51 кг) ва Навбаҳор Ҳамидова (-65 кг) каби боксчиларимиз ўрин олган. Уларга Элшод Расулов мураббийлик қилади. Шунингдек, мусобақада Маруф Урдушев ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, “World Boxing” ташкилоти кубогининг иккинчи босқичи Хитойнинг Гуйян шаҳрида 15-20 июнь кунлари ўтказилади. Учинчи, яъни финал босқичига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА