“Wildberries” Ўзбекистонда Марказий Осиё логистика марказини яратади
“Wildberries” Ўзбекистонда Марказий Осиё логистика марказини яратиш ва мамлакат инфратузилмасини ривожлантириш учун 300 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаш режасини эълон қилди. Лойиҳа “Wildberries & Russ” қўшма компанияси томонидан амалга оширилмоқда.
Компания бош директори Роберт Мирзоян Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида эълон қилганидек, тегишли сармоя логистика салоҳиятини кенгайтириш, фойдаланувчи ва маҳаллий тадбиркорлар учун янги хизмат турларини ишга туширишга йўналтирилади.
Янги марказ “Wildberries” саралаш мажмуаси ва ҳозир Тошкент вилоятида қурилаётган, тахминан 170 000 квадрат/метр майдонни эгаллаган омбор, шунингдек компания фаолият юритадиган бошқа мамлакатлардаги инфратузилмани бирлаштиради. Маълумотга кўра, логистика маскани Марказий Осиёдан маҳсулот экспорт қилиш учун асосий платформага айланади, Россия – Ўзбекистон – Яқин Шарқ йўлини боғлайди ва Хитой – Ўзбекистон – Африка йўналиши орқали Африка бозорига товар транзитини осонлаштиради.
С.Раҳимов, ЎзА