"VR-Profi Hub" танловининг республика босқичига старт берилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Гёте институтининг Ўзбекистондаги филиали ҳамкорлигида ўқувчиларни замонавий касбларга қизиқтириш ҳамда уларнинг ишчи касблар ҳақида тасаввурларини кенгайтириш мақсадида “VR-Profi Hub" лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида умумий ўрта таълим муассасаларининг IT дастурлаш соҳасига қизиқувчи ўқувчилари ўртасида "VR-Profi Hub Challenge: IT касблар дунёсига шўнғи!" танлови ташкил этилмоқда.


Мазкур танловнинг республика босқичи бошланди. Унда танловнинг ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган 16 нафар иштирокчи қатнашади.
Танлов жорий йилнинг 8 августига қадар давом этади.
Н.Усмонова,
ЎзА