Водийда илк марта 16 қаватли уй барпо этилди
Андижон шаҳридаги «Хокон авто инвест» масъулияти чекланган жамияти 2012 йилда ташкил этилган. Жамият фаолият бошлагандан буён қурилиш соҳасида самарали иш юритиб келади.
9 август – Қурувчилар куни
Андижон шаҳридаги «Хокон авто инвест» масъулияти чекланган жамияти 2012 йилда ташкил этилган. Жамият фаолият бошлагандан буён қурилиш соҳасида самарали иш юритиб келади.
Бугунги кунга келиб жамият нафақат Андижон вилояти, балки мамлакатимиздаги етакчи қурилиш ташкилотларидан бирига айланди. Ўтган йиллар давомида жамият қурувчилари томонидан барпо этилган шифохона, мактаб, боғча, уйлар ва бошқа қатор объектлар барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Шубҳасиз, улар бугун Андижоннинг кўплаб гўшаларига кўрк бағишлаб турибди.
Жамият таъсисчиси Улуғбек Аҳмедов, раҳбари Отабек Мадазимов ёш бўлишларига қарамай, янгиликка интилувчан, ўз ишининг билимдони бўлган мутахассислардир. Уларнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатлари билан корхона кейинги йилларда юқори натижаларга эришиб келмоқда.
– Фаолиятимизда қурилиш ишларига хорижий технологиялар, илғор тажрибаларни қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди жамият раҳбари Отабек Мадазимов. – Бу албатта ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Барпо этилаётган объектлар, айниқса, кўп қаватли уйларни пишиқ-пухта, сифатли бўлишини таъминламоқда.
– Мана бир йилдирки, «Хокон авто инвест» қурувчилари томонидан қурилган 7 қаватли уйнинг 2-хонали квартирасида яшаяпман, – дейди Андижон шаҳридаги 24-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Абдумажид Турсунов. – Хонадоннинг дизайни, хоналарнинг кенг ва ўзига хослиги менга жуда маъқул келди. Ҳамма ишлар сифатли, бекаму кўст бажарилган. Айниқса, уй олдида болалар майдончаси, автомашиналар қўйиш учун махсус жойлар барпо этилганлигидан барча мамнун.
– Қурувчиларимиз томонидан Фарғона водийсида биринчи бўлиб 16 қаватли турар-жой биноси барпо этилди, – дейди жамият раҳбари Отабек Мадазимов. – Бу албатта, ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Мутахассисларимизнинг интилиши, изланиши, янги-янги лойиҳалар устида ишлашлари, қолаверса, вилоят раҳбарияти, буюртмачиларнинг жамиятимизга бўлган ишончи самарасидир.
– Айни пайтда асосий объектимиз - Жанубий Пахтакор кўчасидаги 16 қаватли уйлар қурилишида 250 нафардан зиёд ишчи ва мутахассис меҳнат қилмоқда, – дейди прораб Зафарбек Ҳошимов. – Белгиланган ишларнинг сифатли ва ўз муддатида бажарилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қурилиш, таъмирлаш ишларидаги ҳар бир жараён қурилиш, техник, ёнғин хавфсизлиги талаблари доирасида амалга оширилмоқда.
Жамият қурувчилари томонидан кейинги йилларда кўп қаватли уйлар қуриш борасида ўзига хос тажриба шаклланди. Биргина 2018 йилнинг ўзида Андижон шаҳрининг Бобур шоҳкўчаси ҳамда А. Мусаев кўчасида умумий лойиҳа қиймати 120 миллиард сўм бўлган 20 та 7-қаватли уй барпо этилди. Сифатли, ўзига хос кўринишга эга бўлган ана шу уйлар харидорларга манзур бўлди.
2019 йилда ҳам ишлар кўлами янада кенгайди. Андижон шаҳрининг турли ҳудудларида умумий лойиҳа қиймати 160 миллиард сўм бўлган 12 та 7 қаватли, 2 та 16 қаватли уйлар қурилди. Қурилиш ишларида илғор хорижий технологиялардан кенг фойдаланилганлиги уйларнинг сифатли ва ўзига хос кўринишга эга бўлишида муҳим омил бўлди.
Жорий йилда жамият қурувчилари Андижон шаҳрининг Жанубий Пахтакор кўчасида умумий лойиҳа қиймати 21,5 миллиард сўм бўлган ҳар бири 80 квартирадан иборат 4 та 16 қаватли уй қурмоқда.Йил охирига қадар қурилиш ишлари якунланиб, икки ва уч хонали 320 та квартира ўз эгаларига топширилади.
Бунда ташқари, жорий йилда корхона қурувчилари томонидан Хўжаобод тумани Иттифоқ массивида барпо этилаётган микромассивда икки ва уч хоналардан иборат 5 қаватли уй қурилмоқда. Шунингдек, Балиқчи туманидаги узунлиги 8,5 километр бўлган зовур лойқадан тозаланмоқда. Барча ишлар малакали мутахассислар томонидан олиб борилмоқда.
Ишчи-хизматчилар махсус иш кийимлари билан таъминланган, иш жараёнида техника, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилинмоқда. Иссиқ овқат, дам олиш хоналарининг ташкил этилган, энг асосийси, ишчи-хизматчиларга бажарган ишларидан келиб чиқиб, ўз вақтида иш ҳақлари бериб борилмоқда.
– Бажарган ишимиздан келиб чиқиб, 1,5 миллион сўмдан 3,5 миллион сўмгача ойлик иш ҳақи оляпмиз, – дейди жамият ишчиси Хасанбой Ёқубов. – Самарали ишлашимиз учун барча шароитлар яратиб берилган.
Корхонада ишларни самарали ташкил этиш, мавжуд техникалардан унумли фойдаланишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уйларни кўтариш, бетон қоришмасини қуйишда илғор Туркия технологияси жорий этилганлиги, объектнинг ўзига соатига 100 куб-метр бетон қоришмаси тайёрлайдиган мини заводнинг барпо этилганлиги, юқори қаватларга бетон қуядиган махсус насосли автомашиналардан кенг фойдаланилаётганлиги иш сифати ва унумдорлигининг юқори бўлишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Хусусан, жамиятда бир нечта автокран, экскаватор, бетон қоришмаси тайёрлайдиган ва ташийдиган махсус автомашиналар, шунингдек, 40 дан ортиқ юк машиналари, умуман, қурилишда ишлатиладиган турли механизм ва техникалар мавжудлиги ишларни сифатли ва қисқа муддатларда бажарилишини таъминламоқда.
Таъкидлаш керакки, жамият раҳбари Отабек Мадазимов тажрибали қурувчи, соҳанинг етук мутахассисларидан бири сифатида ҳар бир иш, ҳар бир жараённинг устида туради. Ишларнинг белгиланган меъёр ва талаблар асосида бажарилишини қатъий назорат қилади.
– Бугун мамлакатимиз, айниқса, Андижон вилояти улкан қурилиш майдонига айланган, дейди О. Мадазимов. – Амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишларида жамиятимиз фаол қатнашаётганлиги бизга билдирилган ишонч намунасидир. Биз билдирилган ана шу ишонч ва зиммамиздаги масъулиятни ҳис этиб, белгиланган ишларни сифатли ва ўз муддатида бажариш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.
Энг асосийси, олиб бораётган ишларимиз билан мамлакатимиз тараққиётига, юртдошларимизни янги уй-жойлар билан таъминлашдек хайрли ишларга муносиб ҳисса қўшаётганлигимиздан беҳад мамнунмиз. Ниятим, бир-биридан чиройли бинолар, уйлар қад ростлаб, юртимиз янада гуллаб-яшнасин.