Виола ФУР: “Ўзбекистон – 2030” дастурида белгиланган мақсадлар хорижликларни илҳомлантирмоқда (+видео)
Хорижий тараққиёт институти директори маслаҳатчиси Виола Фур Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган навбатдаги йирик форум – Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталигида иштирок этмоқда. Эксперт ЎзА мухбири билан суҳбатда “Ўзбекистон – 2030” дастури хусусида фикрларини билдирди.
– Тошкентдаги Хорижий тараққиёт институтида ишлайман. Ҳафталик доирасида ташкил этилган сессияда маърузачиларнинг “Ўзбекистон – 2030” дастурида белгиланган мақсадларга эришиш, шунингдек, ҳукумат, хусусий сектор ва халқаро ҳамкорлар ҳиссалари тўғрисида ахборотни эшитиш мени жуда илҳомлантирди.
Муҳокама қилинган мавзулар, биринчидан, хусусий секторда ўсиш ва инновацияларни рағбатлантиришда кичик ва ўрта бизнеснинг аҳамияти, иккинчидан, иқлим ўзгариши ва мамлакатда “яшил” ўсишни амалга ошириш ва бандлик, иш ўринларини яратишнинг эртанги кун ёшлари имкониятларини кенгайтиришдаги роли ҳақида бўлди.
Иқтисодиётнинг барча тармоқларида, жумладан, макро даражадан бошлаб гендер тенглиги ва экологик барқарорлик даражаси ижобий томонга ўзгарди, бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳукумат қабул қилинган қадамларни давом эттирмоқда ва Ўзбекистонни келажакда кутаётган истиқболларни кўришимдан мамнунман.
Анжуманга алоҳида тўхталсам, мазкур тадбирлар тараққиёт, ривожланишга бўлаётган тўсиқларни бартараф этиш, халқаро ҳамкорлик турларини такомиллаштириш учун бебаҳо имкониятдир. Тараққиёт турли манфаатдор томонларни бирлаштиришни талаб қилади, чунки барчанинг барқарор ривожланишда ўз роли бор.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/RFmgkiV_1MQ?si=BuBhvuRHrcZfLYpo" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Беҳруз Худойбердиев,
Анвархўжа Аҳмедов (видео),
ЎзА