Вилоят раҳбари тадбиркорлар билан мулоқот қилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг “Тадбиркорлар кенгаши” аъзолари ҳамда хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Давлатобод туманидаги “Юксалиш” кичик саноат зонасида ўтказилган мулоқотда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов 100 нафардан зиёд тадбиркорни бирма-бир қабул қилиб, уларни қийнаётган муаммоларни атрофлича эшитди.
[gallery-18365]
Вилоят раҳбарига тадбиркорлар томонидан қўйилган масалаларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди. Шунингдек, қабул жараёнида бир қатор янги лойиҳалар муҳокама этилди.
Мулоқотда бошқа мазмундаги мурожаатлар ҳам тингланиб, ҳал этиш чоралари кўрилди. Вилоят ҳокими улар юзасидан тегишлиги бўйича масъул ташкилотлар раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берди.
Вилоят раҳбари шунингдек, туман ҳудудидаги “Ёшлар” кичик саноат зонасидаги “Orom fayz metall” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА