Вилоят ҳокими фаол ёшлар билан учрашди
Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев таълим, фан, санъат, спорт ва ишлаб чиқариш йўналишларида меҳнат қилаётган фаол ёшлари билан учрашди.
Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев таълим, фан, санъат, спорт ва ишлаб чиқариш йўналишларида меҳнат қилаётган фаол ёшлари билан учрашди.
Сирдарё вилояти ҳокимлигининг “Қабуллар уйи”да ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши аъзолари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўнгги йилларда ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Ҳудудларда китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш, ёш тадбиркорлар учун ажратилаётган банк кредитлари масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.
Ёшлар вилоят ҳокимига ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилди. Ҳар бир савол, масалага аниқ ва атрофлича жавоб берилиши билан бирга, ёшларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.

– Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад бугунги кунда ёшларимизни қийнаётган муаммоларга ижобий ечим топиш, уларга етарли шарт-шароитлар яратиш ҳамда қайси соҳада бўлмасин уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов. – Ёшлармиз иқтидорини рўёбга чиқаришга давлат даражасида эътибор қаратилиб, уларнинг камол топиши учун барча шароитлар яратилмоқда. Бу эътибор ва ғамхўрликка жавобан, биз ёшлар янги марралар сари интилишимиз керак.
Тадбирда вилоят ҳокимига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг ташаккурнома ва эсдалик совғаси топширилди.
