2025 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, вилоят даражасидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари бошқарув, молия ва ташкилий жиҳатдан замонавий кўп тармоқли клиникалар шаклида қайта ташкил этилади. Шунингдек лойиҳага кўра, тиббиёт ходимлари меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, самарадорликка эришган ходимларга устама тўлаш режалаштирилмоқда.

Лойиҳада тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳам кўзда тутилмоқда. Буни босқичма-босқич жорий этиш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Жорий йилда шифокор қабулига навбатни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, бирламчи бўғиндаги стоматология хизматини аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш режа қилинган.

2025 йил 1 ноябрга қадар тиббий суғурта механизмлари жорий қилинаётган ҳудудларда рецепт асосида бериладиган дори воситаларини электрон рецепт тизими асосида тайинлаш амалиёти йўлга қўйилиши мумкин.

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят даражасидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари кўп тармоқли клиникалар шаклида қайта ташкил этилади