Венесуэладаги сиёсий мавҳумлик: Мачадо ижтимоий беқарорликдан огоҳлантирди
Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадо йил охиригача ватанга қайтиш ниятида эканини билдирди. Унинг таъкидлашича, мамлакатда эркин ва адолатли сайловларни тезлаштириш муҳим, акс ҳолда жамиятдаги кескинлик назоратдан чиқиши мумкин.
Мачадонинг фикрича, ҳозирги шароитда ўлкада турли норозилик кайфияти кучайган. Шу сабаб, у сайлов тизимини янгилаш ва овоз бериш жараёнини адолатли ташкил этишни асосий вазифа сифатида кўрмоқда.
Сиёсий вазият Николас Мадуро қўлга олинганидан кейин кескин ўзгарган. Бу ҳолат мухолифат тарафдорлари орасида ҳокимият ўзгаришига умидни кучайтирди, бироқ АҚШ томонидан вақтинча раҳбар сифатида Делси Родригес тайинлангани янги сиёсий баҳсларга сабаб бўлмоқда.
Мачадо айни пайтда хорижда фаолият юритмоқда ва мамлакатдан ташқаридаги венесуэлаликлар билан учрашувлар ўтказмоқда. Унинг фикрича, юрт келажаги учун тезкор сиёсий қарорлар қабул қилиниши шарт. Акс ҳолда, узоққа чўзилган ноаниқлик ижтимоий беқарорликни янада кучайтириши мумкин.
Мусулмон Зиё, ЎзА