«Velvet road» халқаро турниридан фоторепортаж
Пойтахтимиздаги Гимнастикага ихтисослаштирилган республика болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида спорт гимнастикаси бўйича «Velvet road» халқаро турнири старт олди.
Ҳамюртларимиз билан бир қаторда Озарбайжон, Арманистон, Россия, Иордания, Беларусь ва Қозоғистондан келган 100 нафарга яқин спортчи иштирок этаётган мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Турнир спортчилар учун ўз маҳоратини намойиш этиш ва халқаро тажриба алмашиш имкониятини яратмоқда.
Мусобақанинг илк кунида кўпкураш бўйича беллашувлар ўтказилди. Унда ўсмирлар ўртасида Элбрус Жўраев кумуш, ёшлар ўртасида Беҳзод Бахтиёров олтин, катталар ўртасида эса Равшан Комилжонов кумуш медални қўлга киритди.
[gallery-32602]
Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан жой олди.
Эртага турнир доирасида қизлар ўртасидаги беллашувлар бўлиб ўтади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА