Велоспортчимиз Португалияда чемпион бўлди
Португалияда велоспорт бўйича “UCI” мусобақалар тақвимидан жой одган “Troféu Internacional de Pista – José Bento Pessoa“ халқаро турнири ўтказилди.
Унда Ўзбекистон велоспорти терма жамоаси аъзоси Маргарита Мисюрина “SCRATCH” йўналишида Европанинг маҳоратли велосипедчи аёлларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритди. Унинг бу ютуғи “Париж-2024" ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш учун халқаро рейтинг очколари сонини кўпайтирди.
Бугун, 17 декабрь куни “Troféu Internacional de Pista – Alves Barbosa“ халқаро мусобақаси ўтказилади. Ушбу халқаро турнирнинг трек йўналишида аёллар миллий терма жамоа аъзолари иштирок этади.
Маълумот учун, спортчиларимиз нуфузли турнирларга хорижий мутахассис Глеб Гройсман мураббийлигида тайёргарлик кўрмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА