Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатида порламоқда
Филиппинда велоспортнинг трек йўналиши бўйича ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, мусобақанинг навбатдаги кунида “Point race” дастурининг аёллар ўртасида 25 километр (100 айлана) масофага ўтказилган пойгада Нафосат Козиева барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритди.

Эркаклар ўртасидаги “Point race” баҳсида эса 25 километр (100 айлана) масофада Шоислом Шоакмалов учинчи натижани қайд этиб, бронза медални қўлга киритди.

Шунингдек, кеча қизлар ўртасида 20 километр (80 айлана) масофадаги “Мэдисон” пойгасида Екатерина Макарочкина ва Надежда Бартенеева жуфтлиги иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалга сазовор бўлди
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА