Велоспортчилар мусобақаси
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан юртимиз бўйлаб турли тадбирлар, хотира кечалари ҳамда спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Наманган вилоятида ташкил этилган велоспортнинг трек йўналиши бўйича мусобақа ана шулар жумласидандир.
Велопойгада вилоятнинг барча ҳудудларидан 2005-2006 ҳамда 2007 йилда туғилган спортчилар иштирок этиб, ўзаро мусобақалашди.

2005-2006 йилда туғилганлар ўртасидаги мусобақада Қамбарали Қодиров биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. 2007 йилда туғилган ёшлар ўртасидаги баҳсларда эса омад Сарвар Раҳимовга кулиб боқди. 2007 йилда туғилган ёш қизлар баҳсида Моҳина Адҳамжонова ғалаба қозонди.
Ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Моҳигул Қосимова, ЎзА