Ватанпарварлик – улуғ фазилат (+видео)
Ҳар бир инсон учун туғилиб ўсган юрти ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир. Демак, Ватанни севиш, ватанпарвар бўлиш, ундаги бор нарсаларни ардоқлаб яшаш – инсоний бурчимиз.
Ёшларда ўз ватанини севиш, унга садоқат кўрсатиш туйғусини шакллантириш эса биз катталарнинг тарбиямизга боғлиқ. Чунки, мамлакатимиз келажагини белгилашда шижоатли, қатъий, мақсадни аниқ қўйиб, шу асосда ҳаракат қилаётган ёшларнинг ўрни катта.
Шу боис ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида улар ўртасида турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ва Нурафшон шаҳрида Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Тошкент вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирда 200 нафардан ортиқ ёшлар, фахрийлар ва устоз мураббийлар қатнашди. Улар Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаларидаги мавжуд техника воситаларининг кўргазмасини томоша қилиб, кўплаб маълумотларга эга бўлди.
Шунингдек, тадбир давомида ёшлар учун спортнинг камондан отиш тури бўйича маҳорат дарслари ўтилди.
Спортнинг волейбол, шахмат-шашка, тош кўтариш ва арқон тортиш турлари бўйича жамоалар ўртасида мусобақалар ташкил этилиб, ғолиб бўлган жамоаларга ташкилотчиларнинг совғалари тақдим этилди.
<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/rLVFY9oRe7o" title="Vatanparvarlik – ulugʻ fazilat" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Бундан ташқари, Нурафшон шаҳрида жойлашган Президент мактабида ҳам маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар томонидан ҳарбий-ватанпарлик руҳида саҳналаштирилган кўргазмали чиқишлар, кинологлар томонидан хизмат итлари билан вазифаларни бажариш жараёни намойиш этилди.
Н.Раҳмонова, ЎзА