Ватанпарварлик – олий мақсадимиз!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташаббуси билан “Ватанпарварлик – олий мақсадимиз!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
[gallery-16585]
Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди ҳайкали олдида уч мингдан зиёд ёш жам бўлди. Фестиваль давомида иштирокчилар “Ватанпарвар” ташкилоти тизимидаги автокросс, мотокросс, картинг, дуатлон, биатлон, пневматик қуролдан ўқ отиш, моделизм, радиоспорт каби спорт секцияларининг кўргазмалари билан танишди, мураббийлар ёрдамида спорт инвентарларидан фойдаланиб кўриш имкониятига эга бўлди.
Таниқли эстрада хонандалари ва ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, тарихий саркардалар сиймоси акс этган саҳна кўринишлари ва ҳарбий хизматчиларнинг жанговар чиқишлари барчага байрамона кайфият улашди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА