“Ватаним ривожига менинг ҳиссам”
Нукусда Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан ўтказиб келинаётган “Ватаним ривожига менинг ҳиссам” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад, мамлакатимизда ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар ўртасида илм-фан, санъат ва маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларни янада оммалаштириш, истеъдодли, ташаббускор, ўз касбининг устаси бўлган иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, ”Маърифат” тарғиботчилар жамияти ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 51 нафар иштирокчи “Адабиёт ва публицистика”, “Тасвирий ва амалий санъат”, “Бахшичилик ва миллий эстрада” йўналишлари бўйича ўз маҳоратини намойиш этди.
Танлов якунида “Тасвирий ва амалий санъат” йўналишида биринчи ўринни Нукус шаҳридан А.Жумабоева, “Адабиёт ва публицистика” йўналишида эса Нукус шаҳридан А.Дарменов, “Бахшичилик ва миллий эстрада” йўналишида биринчи ўринни Кегайли туманидан У.Сарсенбоева, эгаллади.
Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-9963]
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА