Ватан тинчлиги ишончли қўлларда
Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтди.
Қуролли Кучларимиз қудрати намойиш этилган ҳарбий парадда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Қашқадарё вилоят бошқармаси, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, ДХХ Чегара қўшинлари, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондонлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти вилоят Кенгаши, Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юрти, вилоят Мудофаа ишлар ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассислари бўйича тайёрлаш маркази, ИИВ Қоровул қўшинлари ўзларининг ҳарбий техника ва куч воситалари билан шаҳардаги “Мустақиллик” шоҳ кўчасидан тантанали марш билан ўтди.
[gallery-5423]
Кўчанинг икки томони бўйлаб жамоатчилик вакиллари, фаол ёшлар, ҳарбий хизматчиларнинг яқинлари ва бошқалар уларни қўллаб-қувватлади.
Ўлмас Баротов,
ЎзА. Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.