Ватан тараққиётига менинг ҳиссам
Қарши шаҳридаги маънавият масканида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” танловининг Қашқадарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими томонидан ташкил этилган танловда 15 ёшдан 30 ёшга бўлган ижодкорлар “Тасвирий ва амалий санъат”, “Адабиёт ва публицистика” ҳамда “Миллий мақом ва миллий эстрада” каби учта йўналишда беллашди. Уларнинг натижалари ҳар бир йўналиш бўйича тайинланган ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.


Якуний натижаларга кўра, адабиёт ва публицистика йўналишида Косон тумани вакили Элбой Қулмонов 1-ўринни, Қамаши тумани вакили Муниса Норқобилова 2-ўринни ҳамда Миришкор тумани вакили Гулруҳ Ёқубова 3-ўринни эгаллади. Шунингдек, “Тасвирий ва амалий санъат” йўналишида 1-ўрин Қарши шаҳрилик Бахтигул Янгибоевага насиб этган бўлса, 2-ўринга Шаҳрисабз шаҳрилик Севара Ашурова, 3-ўринга эса Косонлик Холиса Абдуллаева муносиб, деб топилди.
Танловнинг “Миллий мақом ва миллий эстрада” йўналишида Қарши шаҳрилик Дурдона Нарзуллаева 1-ўринни эгаллади. Ушбу йўналишда 2-ўрин Миришкор тумани вакили Лазизбек Ражаббоевга, 3-ўрин эса Шаҳрисабз тумани вакили Севинч Асадовага насиб этди.





Ўлмас Баротов, ЎзА.