Ватан ичра саёҳат ҳам саодатдир
Ҳа, юртимизнинг ҳар бир гўшаси ўзига хос анъаналари, тарихий обидалари, табиий иқлим шароити билан инсонларни ўзига жалб қилади.
Ҳа, юртимизнинг ҳар бир гўшаси ўзига хос анъаналари, тарихий обидалари, табиий иқлим шароити билан инсонларни ўзига жалб қилади.
Аҳоли даромадлари ошиб бораётгани ва сайёҳлик инфратузилмаси такомиллашаётгани самарасида мамлакатимиз аҳолиси ўртасида ҳам юртимизнинг энг диққатга сазовор масканларини зиёрат қилиш урфга айланмоқда.
– Очиғини айтганда, оиламиз билан пойтахтга саёҳат қилишни анчадан буён режалаштираётган эдик, – дейди андижонлик Карим Абдуллаев. – Юртимизнинг турли шаҳарларидаги маданий меросларни ўзида мужассам этган “Наврўз” боғидаги этнографик шаҳарча ҳақида яқинларимиздан эшитганларимиз бу ерга ташрифимизга сабаб бўлди. Ушбу шаҳарчага келиб, айланганимиздан сўнг Қашқадарё халқининг миллий либосларини ҳам, Самарқанднинг қадимий мажмуаларини ҳам, Хиванинг “Ичан Қалъа”сини ҳам шу ерда кўргандек бўлдик. Фарзандларим ҳам бу саёҳатдан жуда мамнун. Боиси боғда уларнинг ҳам маънавий, ҳам жисмонан ҳордиқ чиқаришлари учун барча имкониятлар яратилган экан.
Бундан кўринадики, мамлакатнинг сайёҳлик имкониятларини рўёбга чиқаришда ички туризмни ривожлантириш ҳам муҳим ўрин тутади. Зотан, ҳар қандай янги туристик маҳсулотга, аввало, маҳаллий сайёҳларда қизиқиш уйғотиб, сўнгра хорижликларга тақдим этиш самарали йўл экани халқаро тажрибада ўз тасдиғини топган.