Ватан ҳимоячилари ҳашарда ҳам ибрат бўлмоқда (+видео)
“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида Мудофаа вазирлигининг Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий хизматчилари фаол иштирок этмоқда.
Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли қўмондонлик ҳарбий хизматчилари ҳашарнинг илк кунида “Термиз” умумқўшин дала ўқув майдони ҳудудига икки мингдан ортиқ турли мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазди. Айни пайтда ҳудудларда кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бормоқда.
[gallery-16457]
Қўмондонликнинг Термиз, Хайрабод, Какайди гарнизонлари ҳарбий хизматчилари ҳам боқий байрам муносабати билан ташкил этилган умумхалқ хайрия хашари доирасида теварак-атрофни ободонлаштириш, тозалаш, кўчат ўтқазиш каби юмушларни қизғин давом эттирмоқда.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/EQB6O9tduto?si=O_GHMCbq6sXwpsq8" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири