Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вашингтонда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини модернизация қилишга келишилди

Мамлакатимиз делегациясининг Вашингтонга ташрифи доирасида миллий миқёсда қишлоқ хўжалигини модернизация қилишга қаратилган ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида яна бир дадил қадам ташланди.

“Powerus” компанияси ҳаммуассиси ва техник директори, ушбу корхона таркибига кирувчи “Kaizen Aerospace” тузилмаси бош директори Зив Маром ижтимоий тармоқ орқали маълум қилишича, бу гал диққат марказига илғор автоном ва экологик барқарор авиация тизими чиққан. Бундай технология кимёвий чиқиндини камайтириш, сувдан фойдаланишни мақбуллаштириш ва ҳосилдорлик самарадорлигини оширишда янги имкониятлар очади.

АҚШ вакилининг сўзларига кўра, муҳокама давомида асосий эътибор юк кўтариш қувватига эга авиация платформаларини тизимли ва босқичма-босқич жорий этиш, институционал ўқитиш дастурлари ҳамда бутун қишлоқ хўжалиги тармоғида унумдорлик, самарадорлик ва барқарор ўсишни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган узоқ муддатли инфратузилма яратиш масалалари кўтарилди.

Описание: Nessuna descrizione alternativa per questa immagine

Учрашув якунини сарҳисоб қиларкан, ҳамкорларимиз тажриба-синов тушунчасига эмас, балки лойиҳаларни қатъий тартибда амалга ошириш ва кенг кўламда жорий этишга устувор аҳамият қаратишди.

Яқин келажакда ташаббусни бевосита Ўзбекистонда амалиётга татбиқ этишга келишиб олинди.

А.Хидиров, ЎзА