Уйида "марихуана" сақлаган шахс қўлга олинди
Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ғиждувон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро А.А. яшаш уйи меҳмонхонасининг жавонидаги курткасининг ички чўнтагида соф вазни 19,96 грамм, дарвозахонасида турган бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасида соф вазни 11,73 граммга тенг бўлган жами 31,69 грамм миқдоридаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди. Ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 276-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА