Уйчиликлар пилла парваришига киришди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Уйчи тумани инкубаторияларида жонлантирилган ипак қуртини тарқатиш қизғин давом этмоқда.
Хусусан, “Ғайрат Хонобод чашма булоғи” СИУ ҳудудидаги ипак қурти инкубаториясида жонлантирилган 393 қути ипак қурти пиллакорларга тарқатилмоқда. Жараёнда ҳудуддаги 13 та фермер хўжалиги ҳамда 35 та касаначи пиллакор ипак қурти парваришини бошлади.
“Ғайрат” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи пиллакор Фотима Мирзамова ҳам икки қутидаги 40 грамм ипак қурти парваришига жонбозлик билан киришди.
[gallery-17028]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА