Уйчилик ота ўғлига уй совға қилди
Аниқланишича, фуқаролик ишлар бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2014 йилдаги ижро ҳужжатига кўра Х.Салимовдан ундирувчи ундирувчи Н.Салимовага ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Уйчи туман бўлими иш юритувига олинган ва давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, қарздор отага ҳар ойда алимент суммаларини вақтида тўлашлик тушунтирилган.
Олиб борилган навбатдаги тарғибот самара бериб, қарздор ота бирйўла фарзандлари учун вояга етгунга қадар алимент суммасини ҳисоблаб беришини сўраб мурожаат этади. Куни кеча ариза атрофлича кўриб чиқилиб, вояга етгунга қадар ҳисобланган 32 млн. сўм эвазига 5,5 сотих ер майдони ва қурилган 4 хона уй олиб берилди.
Мазкур ижро ҳужжати амалда тамомланди.