Уйчида янги тўқимачилик корхонаси ишга туширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи доирасида Янги Наманган шаҳарчасида IT-парк қурилишига тамал тоши қўйилиб, қатор ҳудудий инвестиция лойиҳалари ишга туширилди.
Шулардан бири Уйчи туманидаги «Баркас Текс» корхонасидир. Лойиҳанинг умумий қиймати 27 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, унинг доирасида 600 та янги иш ўрни яратилди.
[gallery-30141]
Корхонада тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Корхонада йилига 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган.
Мазкур лойиҳа ҳудуднинг саноат салоҳиятини юксалтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА