Устоз санъаткордан маҳорат сабоқлари
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳамда “Маданият ва маърифат” телеканали ҳамкорлигида “Маҳорат дарси” телелойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад “устоз-шогирд” анъаналарини муносиб давом эттириш, санъатимиз дарғаларининг ижодий тажрибаларини ёшларга намуна сифатида улашиб боришдир.
Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиеванинг маҳорат сабоғи ташкил этилди. Бунда устоз санъаткор институт талабаларига миллий мақом сирлари, саҳна маданияти, асрлар оша тингловчиларни ўзига ром этиб келаётган мумтоз асарларнинг ижро йўллари, уларни куйлаш услублари ҳақида сўзлаб берди.
Шунингдек, мазкур жараёнда устоз санъаткор томонидан шогирдларга миллий мақом йўналишидаги қўшиқларни ижро этиш бўйича амалий машғулотлар ҳам ўтилди. Ўзаро савол-жавоб, ижодий мулоқот тарзида ўтган мазкур маҳорат сабоғида шогирдларга яккахон ва жўрнавозлик ижрочилиги услублари тушунтирилди.
ЎзА