Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар (+видео)
Устоз
Лойиҳамизнинг бу галги меҳмони Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусов устоз ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини баён қилди:
– Уста сифатида шаклланишимдаги устозим отамиздир. Улар бизга ҳам ҳунарни, ҳам одобни, ҳам устозни ҳурмат қилишни, ҳам меҳнатсеварликни ўргатди. 70 ёшга кираётиб буларни ҳамон унутганим йўқ. Устозни рози қилиб кам бўлмадик. Юртимиздаги нуфузли, маҳобатли бинолар барпо этилишида ўймакорлик ишларимиз билан йўқолиб бораётган ҳунар сирларини тиклаган ҳолда иштирок этдик. Устозларимизнинг гапига, ўгитларига кириб, ҳозирда мингдан ортиқ шогирдлар чиқаришга эришдик.
Пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом мажмуасини барпо этишда 8 метрлик устунларни тайёрлаш ҳамда кириш қисмидаги айвонларнинг нақшларини яратишда менга бош усталик насиб қилди. Бу масъулиятли ишда ўтган устозларимизнинг ҳақига дуо қилиб, ҳаёт бўлганларининг дуосини олиб ишлаганимиз натижасида ушбу мажмуани барпо этишда кўмаклашдик.
Халқимиз айтганидек, устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалайди. Устоз кўрганлар эса тарбияли, хушмуомала бўлади. Устоздан дуо олиб қилинган ишлар баракалидир, – дейди уста Муҳаммадали Юнусов.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4cY_yT3E_Ts" title="Ustoz koʻrmagan shogird har maqomga yoʻrgʻalar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Комилова, А.Аҳмедов (видео), ЎзА