“US Open“нинг барча ғолиблари аниқланди
АҚШда теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи “US Open“ турнирида яккалик, жуфтлик ва аралаш жуфтлик баҳслари бўйича ғолиблар номи аниқ бўлди.
Мусобақанинг яккалик баҳсларида сербиялик Новак Жокович эркаклар ўртасида ғолиб бўлди. Аёллар ўртасида эса мезбонлар вакили Кори Гауфф бош совринни қўлга киритди. Шу тариқа ҳар икки теннисчи мазкур ғалабалари орқали 2000 рейтинг очкоси ва 3 миллион АҚШ доллар мукофот пулига эга бўлди.

Жуфтлик баҳсларида Буюк Британия вакили Жо Солсбери ва америкалик Ражив Рам тандеми ғалаба қозонган бўлса, Габриэла Дабровски (Канада) ҳамда Эрин Рутлифф (Янги Зеландия) жуфтлиги барча рақибларини енгиб, мусобақа ғолиби дея эътироф этилди.

Аралаш жуфтликда бош соврин финляндиялик Харри Хелиёваара ва қозоғистонлик Анна Данилинага насиб қилди.
Шу тариқа бу йилги “Катта дубулға” туркумига кирувчи сўнгги мусобақа якунланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА мухбири