Уруғлик тайёрлаш ишлари назоратда
“Ўзагроинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда Элликқалъа туман бўлими томонидан 2027 йил ғалла ҳосили учун тайёрланаётган уруғлик буғдойларнинг белгиланган талаблар асосида тайёрланиши ва сақланиши устидан назорат ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Элликқалъа туманидаги “Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти Бўстон дон қабул қилиш филиали томонидан 2027 йил ҳосили учун қабул қилинган 1 минг 200 тонна уруғлик буғдой “Амирабад Жайрони” масъулияти чекланган жамиятининг уруғлик цехида амалдаги қонунчилик талаблари асосида тайёрланиши ва сақланиши назоратга олинган.

Шунингдек, дориланиб, қадоқланган уруғлик дон тўдалари совутқичли омборларда белгиланган талаблар асосида сақланиши, қадоқланган қоплар эса рақам ва ҚР-кодли ёрлиқлар билан таъминланиши “Ўзагроинспекция”нинг Элликқалъа туман бўлими томонидан мунтазам назорат қилиб борилмоқда.
Мазкур ишлар сифатли уруғлик захирасини шакллантириш, унинг сақланишини таъминлаш ҳамда келгуси мавсумда юқори ҳосилдорликка эришишга қаратилган.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири