Урганч боксчи қизларни чорламоқда
Жорий йилнинг 18-24 ноябрь кунлари Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги олимпия захиралари коллежи спорт мажмуасида бокс бўйича 2004-2005 ҳамда 2006-2007 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари ташкил этилади.
Мусобақада қатнашиши кутилаётган жамоалар 17 ноябрь куни Урганч шаҳрига етиб боришади.
Бугун 18 ноябрь куни кубок баҳслари олдидан иштирокчи жамоалар ҳамда ҳакамлар учун мандат комиссиясининг йиғилиши ўтказилади. Мусобақа ташкилий қўмитаси маълумотида айтилишича, Ўзбекистон кубогида юртимизнинг турли ҳудудларидан 270 нафардан зиёд боксчи қизлар қатнашиши бўйича талабномалар тақдим этилган.
Бокс бўйича мамлакат терма жамоасига номзодларни саралаш, иқтидорли боксчи қизларни аниқлаш мақасадида ўтадиган баҳслар жорий йилнинг 24 ноябрь кунига қадар давом этади.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА