Университетда “Таништирув ҳафталиги”
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига қабул қилинган талабалар иштирокида “Таништирув ҳафталиги” доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Маълумки, Президентимизнинг жорий йилнинг 15 апрелидаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан Миллий гвардия ҳарбий-техник институти Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил қилиниб, малакали кадрларни мақсадли тайёрлашни амалга оширувчи базавий олий ҳарбий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.

Тадбирда мамлакатимизнинг тинчлиги ва осойишталигига бўлган ҳар қандай таҳдидларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини илғор халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришга аълоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тадбир давомида талабалар университет бинолари ва таълим олиш учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ўқув-услубий, тарбиявий- мафкуравий, рейтинг тизимига оид ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан ҳам билан яқиндан таништирилди.
Талабалар учун маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилиб, университет оркестр жамоаси томонидан мусиқий чиқишлар намойиш этилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА