Университет халқаро рейтингдан ўрин олди
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети нуфузли халқаро “QS Asia university rankings 2027” рейтинги натижаларига кўра, Осиё университетлари орасида 791–800 ўринлар оралиғидан жой эгаллади.
Университет мазкур рейтингда янги иштирокчи (“ew entrant”) сифатида қайд этилди.
Ушбу натижа университетнинг халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш, таълим ва илмий тадқиқотлар сифатини яхшилаш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда жаҳон таълим маконидаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
А.Бўриев, ЎзА мухбири