Умидимиз эртанги баҳслардан
Таиланднинг Паттайя шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё қитъаси учун “Токио – 2020” олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақа бошланди.
Унда ҳамюртларимиз 3 йўналишда лицензиялар учун баҳс олиб борди.
Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Афсуски, 5 май кунги беллашувлар жамоамиз учун муваффақиятсиз якунланди. Каноэчиларимиз Владлен Денисов ва Герасим Кочнев жуфтлиги 1000 метрга кечган баҳсда марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди. Худди шу масофада кураш олиб борган каноэчиларимиз жуфтлиги Шоҳрух Аъзамов ва Жавоҳир Нурматов, 500 метр масофага кечган баҳсда Арина Танатмишева (каноэ) тўртинчи бўлиб маррага келдилар. Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада фақат биринчи ўрин эгаллаганлар Олимпиада йўлланмаларига сазовор бўлади.
Токио шаҳрида ўтиши керак бўлган академик эшкак эшиш бўйича лицензион мусобақанинг илк куни ноқулай об-ҳаво сабаб бир кунга сурилди.
Эртанги беллашувларда қуйидаги вакилларимиз баҳс олиб боради:
Байдарка:
Шаҳриёр Маҳкамов (К1, 1000 метр)
Екатерина Шубина (К1, 200 метр)
Денис Онуфриев (К1, 200 метр)
Каноэ:
Бекзод Умаралиев (С1, 1000 метр)
Гулбаҳор Файзиева (С1, 200 метр)
Академик эшкак эшиш. Токио (Япония):
М1х 2000 метр: Меҳрож Маматқулов
W1х 2000 метр: Малика Тагматова
LM2х 2000 метр: Шаҳбоз Холмирзаев ва Собир Сафаралиев
LW2х 2000 метр: Луиза Исмоилова ва Омадой Отақўзиева