Украина Президенти давлат раҳбарининг импичменти тўғрисидаги қонунни имзолади
Украина Президенти Владимир Зеленский давлат раҳбарининг импичменти тўғрисидаги қонунни имзолади.
Украина Президенти Владимир Зеленский давлат раҳбарининг импичменти тўғрисидаги қонунни имзолади.
Бу ҳақда мамлакат Олий радаси сайти маълум қилган. Қонун рада томонидан 10 сентябрда қабул қилинганди. “112” телеканали хабарида айтилишича, мазкур қонундан конституцияга зид бўлган айрим қайдлар олиб ташланган.
Ҳужжатга кўра, давлат раҳбари хоинлик ёки бошқа жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан импичмент эълон қилинади – бунга 226 депутат томонидан ёзма даъво асос бўлади.