Украина мудофаа саноатида муҳандислар етишмаяпти
“Bloomberg” нашри ёзишича, Украина мудофаа саноати муҳандислар ва бошқа малакали мутахассисларнинг жиддий етишмаслигига дуч келмоқда, бу эса ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги технологияларни жорий этишга тўсқинлик қилмоқда.
Украина ҳарбий-саноат комплексида кадрлар етишмаслиги можародан олдин ҳам мавжуд эди ва ўшандан бери сезиларли даражада ёмонлашди.
Мутахассислар етишмаслиги шароитида баъзи компаниялар нафақадаги ходимларни қайта ишга ёлламоқда. Баъзи ҳолларда дронларни йиғиш бухгалтерлар ва бошқа мутахассислар томонидан амалга оширилмоқда, бу эса ўлкада инновациялар ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга тўсқинлик қилмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА