Туркияда навбатдаги ЙТҲ. Қурбонлар 6 киши
«РИА Новости» ёзишича, Туркиянинг Мардин минтақасида кичик автобус ағдарилиб кетиб, 6 нафар инсон нобуд бўлган, 5 киши тан жароҳати олган.
«Мардинда эрталаб йўналишдаги автобус назоратни йўқотиб, ағдарилган. Маълум бўлишича, машинада ҳудуд губернаторлиги ҳамда маҳаллий университет ходимлари бўлган. Алачли туманида юз берган мазкур бахтсиз ҳодиса туфайли олти нафар одам ҳаётдан кўз юмди, йўловчилар орасидан 5 киши жабрланди», - дейилади хабарда.
Минтақага тиббий ходимлар гуруҳи жўнатилган.