Туркияда мактаблар 6 сентябрдан очилади
Туркия Таълим вазирлиги 6 сентябрдан мактаблар очилиши ва дарслар бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда таълим вазири Зиё Селчуқ баёнот берди.
- Биз мактабларни 6 сентябрь куни очишга қарор қилдик, - дейди Зиё Селчуқ. - Бу йўналиш бўйича Таълим вазирлиги барча саъй-ҳаракатларни ишга солади. Бугунги кунда «агарда….», деган вариантлар муҳокама қилинмаяпти. Бизнинг мақсад мактабларни очиш.
Вазирнинг сўзларига қараганда, мактабларни очишга тайёргарлик кўриш жараёнида асосий эътибор таълим муассасаларини дезинфекциялашга қаратилмоқда. Ўқувчиларнинг Ота-оналар ассоциацияси (Veli Der) мактабларда машғулотларни тиклаш кампаниясини бошлаб юборган эди. Уларнинг фикрича, болаларнинг масофадан туриб дарс олиши самара бермас экан.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА