Туркияда ер силкинди
21 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 04:02 да Туркия жанубида жойлашган Адана вилоятида 5 магнитудали зилзила содир бўлди.
Бу ҳақда “Anadolu” хабар берган.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатини тугатиш бошқармаси (AFAD) берган маълумотга кўра, ер силкиниши ўчоғи Саимбейли туманида, 7 километр чуқурликда қайд этилган.
Ҳодисадан сўнг маҳаллий ҳокимлик расмий баёнот бериб, ҳозирча ҳеч қандай талафот ёки салбий воқеа аниқланмаганини айтди. Тегишли хизматлар томонидан ҳудуддаги вазият доимий равишда синчиклаб кузатилиб, тўлиқ назорат қилиб бориляпти.
Ф.Яхшибоева, ЎзА