Туркия элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Олган Бекарни қабул қилди.

Вазир ишонч ёрлиғи нусхасини қабул қилиб, Элчини мазкур тайинлов билан табриклади ва унга Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишида муваффақият тилади.
Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон - Туркия кун тартибига доир долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Музокара доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Ташқи ишлар вазирлиги
матбуот хизмати