Тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида замонавий лаборатория ускуналари харид қилинди
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда ерлар деградациясига қарши курашиш йўналишида ҳозирда 10 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Биргина, “Ўзбекистонда қурғоқчиликка учраган экотизимлардаги ўрмонлар ва яйловларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида операцион ҳамкорлик шартномаси имзоланиб, ҳозирда Бухоро вилояти Жондор ва Навоий вилояти Нурота туманларида пилот лойиҳалар олиб борилмоқда.
Лойиҳа доирасида Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти Бухоро вилояти бўлинмаси учун ГC-2000 газ хроматографи ва АА-7800 атом-абсорбцион спектрофотометри каби замонавий лаборатория ускуналари харид қилинди.
Ушбу ускуналар тупроқ ва ўсимлик таркибидаги токсик моддалар, пестицидлар ҳамда металл элементларни аниқлаш имконини беради.
Гулноза Бобоева,
ЎзА