Тупроқ деградациясининг чораси борми? (+видео)
Ўлмас Собитов - Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази илмий ходими, Биология фанлари бўйича фалсафа доктори.
Маълумки, аграр соҳада мамлакатимизнинг асосий маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат, мева-сабзавот, полиз ва бошқа экинлар экилади ва Ўзбекистон бугунги кунда тўлиқ ўзини –ўзи ушбу маҳсулотлар билан таъминлай олади. Фақатгина бир муаммо деҳқонларимизни қийнаб қўймоқда – деградация масаласи. Бу борада қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан илмий изланишлар олиб бориляпти ва соҳа олими билан суҳбатда бу борадаги илғор ечимлар тақдим этилди.
- Айтингчи, ерларнинг деградацияси ва шўрланишининг олдини олиш учун нималар қилиниши керак?
- Бугунги кунда ерларимизнинг холати жуда ёмонлашиб боряпти. Аввало, деградация нима? Деградация – табиий ва антропоген таъсирда тупроқлардаги хосса ва хусусиятлардаги ўзгаришлар. Бир сўз билан айтганда тупроқдаги унумдорликнинг пасайиши. Айнан мана шу деградация масаласи бўйича Президентимизнинг 2022 йил 10 июнда 277-сонли қарорлари чиқди ва деградацияга қарши кураш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Шулар асносида айтиш мумкинки, бугунги кунда республикамизда суғорилиб деҳқончилик қилинадиган 1 млн 900 минг гектар ер майдони турли даражада шўрланган. Шўрланиш деградация масаласида биринчи ўринда туради. Шўрланишнинг олдини олишда биринчи навбатда тупроқни муҳофазалашда ерларимизни доимий яшил қопламалар билан қоплаш, нам ҳосил бўлиб турганда тузлар юқорига кўтарилмайди ва мана шуни ҳисобига ҳам шўрланиш бир муддат камаяди. Сувларни фильтрлаш орқали суғориб ҳам шўрланишни бир муддатга камайтиришга эришамиз.
Суғориладиган 2.5 млн ер майдони гомус билан 1 фоизгача таъминланган. Тупроқнинг гомуси бу – ернинг қуввати дегани. 1 млн гектар майдоннинг холатини яхшилаш вазифаси белгиланган. Буни 2-3 фоизга ошира олсак натижа яхши бўлади...
- Маълумки, ҳар йили янги авлод фермерлари соҳага кириб келмоқда ва уларга 30 йилгача ерлар ижарага берилмоқда. Лекин, ернинг таркибини яхши ўрганмай туриб, мувафаққиятга эришиш қийин бўлади. Бу борада давлатимиз ва марказ томонидан қандай ишлар олиб бориляпти ва нима маслаҳат берган бўлардингиз?
- Бир гектар пахта йўналишидаги фермер хўжаликлари учун субсидиялар бериш белгиланган. Бу субсидиялар фақатгина тупроқ унумдорлигини ошириш учун...
<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/3gAEq4x1VCk" title="Tuproq degradatsiyasining chorasi bormi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА