Тунги рейдлар ўтказилмоқда (+видео)
Янгийўл тумани ҳокими О.Атауллаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари тегишли масъуллар иштирокида ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида тунги вақтда мақсадсиз юрган фуқаролар, уюшмаган ёшлар тўпланадиган жойларни ўрганди.
Жумладан, “Қўшёғоч”, “Шодлик” ва “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги овқатланиш шохобчалари, спиртли ичимлик сотувчи дўконлар текширилди. У ердаги фуқаролар ва ёшлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Жамиятда юриш қоидаларини бузиб, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилган фуқароларга ва табиий газ, ичимлик суви ҳамда электр энергиясига ноқонуний уланиб олган юридик шахсларга маъмурий тартибда баённомалар расмийлаштирилди. Шубҳали кўринган фуқаролар энг яқин МТПларга олиб борилиб, шахсига аниқлик киритиш мақсадида махсус базадан текширилди.
Аҳоли осойишталигини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган бу каби рейд тадбирлари мунтазам давом этади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PcX7qqZjPdk" title="Тунги рейдлар ўтказилмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>А.Мусаев, ЎзА мухбири