Туман ҳокимлари номзодларга овоз берди
Бухоролик сайловчилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида ўзи муносиб кўрган номзодга овоз бермоқда.
Қоровулбозор тумани ҳокими Акмал Остонов тумандаги 517-сайлов участкасида муносиб номзодга овоз берди.

Шофиркон тумани ҳокими Алишер Файзиллоев тумандаги Қалмақон маҳалла фуқаролар йиғини Ф.Хўжаев кўчасида жойлашган 397-сайлов участкасида бўлди. Ҳоким Конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб ўзи танлаган номзодга овоз берди.
Зариф Комилов,
ЎзА мухбири.