Трамп халоскорини “кўкка кўтарди”
Ўтган йил июль ойида Дональд Трампга суиқасд уюштирилган пайт саҳнага югуриб чиқиб, президентликка даъвогарнинг ҳаётини сақлаб қолишга шошилган Махфий хизмат вакили, кўп йиллик агент энди раҳбарлик лавозимини эгаллайди, деб ёзди "Politico" нашри.
– Менинг шахсий хавфсизлигимга жавобгар бўлган Шон Куррен энди директор лавозимида ўтирган Роналд Роу ўрнига келади, – деди Президент ижтимоий тармоқ орқали. – У Пенсильвания штати Бутлер шаҳрида қотилнинг ўқидан мени муҳофаза қилиш учун ўз ҳаётини хатарга қўйди. Шон Америка Қўшма Штатлари махфий хизматини ҳар қачонгидан-да кучайтиришига тўлиқ ишонаман.
Шунингдек, консерватив фаол Л.Брент Бозелл III Глобал медиа агентлиги бош директори этиб тайинланди. Бу бутун мамлакат бўйлаб эфирга узатиладиган янгиликлар тарқалишини назорат қилувчи мустақил агентликдир.